Хорватияда Европа Иттифоқининг умумий намунаси бўйича бажарилган ва ЕИ логотипига эга автомобиль рақамларининг янги серияси чиқарилди. Бу ҳақда Словения телеграф агентлиги (СТА) маълум қилди

Эндиликда хорват автомобиль рақамининг чап томони Европа Иттифоқи юлдузларига эга кўк рангдаги тўртбурчак шакл ҳамда мамлакатни билдирувчи "HR" қисқартмасига эга бўлади.

"Хорватия транспорт воситаларини қайд қилиш ва рақамлашнинг Европа тизимига ўтди", деб маълум қилинди мамлакат ички ишлар вазирлигида ҳамда рақамларни зудлик билан алмаштириш талаб қилинмаслиги қўшимча қилинди. Эсди намунадаги давлат рақамлари қўлланилишда давом этади, ҳайдовчилар уларни техник кўрикдан ўтаётганда ўз хоҳишларига кўра алмаштира оладилар. Шунингдек, буни автомобилни янги яшаш жойи бўйича қайд қилиш ёки рақамлар йўқотилганда амалга ошириш мумкин бўлади.     

Европа стандартларидан фойдаланиш рақамлар нархини пасайтиришга имкон берди: стандарт тўпламнинг нархи 11 хорват кунига (1,4 евро) арзонлашди ва 65 кунни ташкил қилди (8,55 евро). Бундан ташқари, эски рақамларини хуш кўрган ҳайдовчилар янги намунадаги худди шундай рақамни буюртиришлари мумкин бўлади. Бу хизмат нархи 278 кунни (35 евро) ташкил қилади.