Ироқ ҳукумати ихтиёрида терроризмга алоқадорликда айбланиб, суд қилинган 170та жиноий иш бўйича суд ҳукми мавжуд. Мамлакат олий маҳкамаси уларнинг барчасига ўлим жазосини тайинлаган. Бироқ, ҳозирча, уларнинг ҳеч бири ижро этилмаган, деб баёнот берган Ироқ президенти девони вакили Холид Шаваний. 

Унинг таъкидлашича, Ироқ президенти Фуад Маъсум котибиятида, давлат раҳбари томонидан суднинг ўлим жазосини тасдиқламаган биронта ҳам жиноий иш хулосаси мавжуд эмас. 

Шаванийнинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати, 170 дан ортиқ ўлим жазосини ижро этишни пайсалга солмоқда. Вазирлар маҳкамаси 2 йилдан бери, президент томонидан тасдиқланган биронта олий жазони ижро этмаган. 

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абадий, 4 июль куни барча ўлим ҳукмларини бажариш бўйича адлия вазирлигига кўрсатма берган. 

Ўша куни, 5 нафар жиноятчи терроризмда айбланиб, қатл этилган. Ироқ адлия вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат қамоқхоналарида, терроризмда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган, бироқ зарурий тасдиқлашлардан ўтмаган 3000га яқин маҳкум сақланмоқда.