РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг баёнот беришича, ҳозирча, Туркиянинг сабзавотларини Россияга киритиш бўйича қарор қабул қилинмаган. Бу масала, расмий Анқара билан муҳокама этилади, аммо бу Россия "зудлик билан барча эшикларни очишини англатмайди".

Бош вазир Подмосковьедаги помидор ва бодринглар етиштириш билан шуғулланадиган "Матвеевское" қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолияти билан танишиши чоғида, турк помидорлари Россия маҳсулотларини сиқиб чиқариши борасида хавотирлар билдирилди. 

"Қарорлар қабул қилганимиз йўқ. Нимани ва қандай ҳал этишни турк ҳамкорларимиз билан муҳокама этамиз. Аммо, бу биз тезда барча эшикларни очишимизни англатмайди. Фақат сайёҳлик йўналишларига оид қарор қабул қилинган, холос", —дея, бош вазир ушбу хавотирларга ўз фикрини билдирган. 

Ташриф чоғида, Медведев сабзавотларни етиштириш технологияси билан яқиндан таништирилган. 
 

фото:© РИА