Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали суҳбатда икки томонлама ҳамкорлик йўналишлари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда ўзаро ҳаракатларни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти сайтида маълум қилинди.

"Эрдўған ишончли суҳбат ва икки томонлама муносабатларнинг бутун комплексини кенгайтириш бўйича яқиндан биргаликдаги ишни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди. Суҳбат турк томони ташаббуси билан бўлиб ўтди", деб айтилди хабарда. 

Бундан ташқари, Эрдўған Назарбоевни Рамазон ҳайити ва келаётган Пойтахт куни билан табриклади.