Шимолий Корея пойтахтида 35-70 қаватли тураржой бинолари барпо этилмоқда. Бу иншоотлар, КХДРнинг ядро ва ракета синовлари туфайли жорий қилинган халқаро жазо чораларига ўзига хос жавобидир, деб ёзмоқда Жанубий Кореянинг Ёнхап агентлиги шимол ОАВга таянган ҳолда. 

Шимолий Корея, пойтахт шаҳрининг Рёмён кўчасида 100та янги биноларни барпо этиш режасини эълон қилган. Уларнинг 40таси тураржой бинолари бўлса, қолгани идораларга мўлжалланган. 

"Тураржой биноларининг 70, 55, 50, 40 ва 35 қаватлилари бўлиб, улар энг баландларидир, аммо 7-8 қаватлилари ҳам бор", — дея "Кимсу кансан" нашри хабарини келтиради Ёнхап агентлиги.

Айтиш жоизки, шу пайтгача КХДРда 70 қаватли осмонўпар бинолар тажрибаси бўлмаган.

Шунга қарамай, мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг шахсий кўрсатмаси асосида барпо этилаётган баланд бинолар йил охиригача қуриб битказилиши хабар қилинмоқда. 

 

Фото:© РИА