«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо расман таништирилди. Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида мураббий «Юнайтед»нинг трансфер мақсадлари ҳақида гапирди.

«Биз тўрт футболчини сотиб олишни режалаштирган эдик. Улардан уч нафари жамоада. Яна бири қолди. Мен аниқ позицияда ўйнайдиган футболчиларни ёқтираман. Шундагина аниқ режаларимни амалга оширишим мумкин»,- дейди Моуриньо.

«МЮ» ёзги трансфер ойнаси вақтида «Вильярреал»дан ҳимоячи Эрик Байи, «Боруссия Д»дан Генрих Мхитарян ва эркин агент сифатида Златан Ибраҳимовичларни ўз сафига қўшиб олди. Кейинги трансфер Поль Погба бўлиши кутилмоқда.

Манба: Tribuna.uz