Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортдан унча узоқ бўлмаган жойда портлаш юз берди ва бунинг натижасида ҳалок бўлганлар тўрт кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда ҳарбий манбага асосланиб, Prensa Libre нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг айтишича, бомба жойлаштирилган иккита автомобиль лагерга кираверишдаги қўриқчилар олдида портлатилган.

Июнь охирида худкуш-террорчилар томонидан Ал Мукалла шаҳрида амалга оширилган тўртта теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 40 кишига етган эди.