Охирги маълумотларга кўра, Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган иккита теракт қурбонлари сони 250 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Бу ҳақда Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинди. Бунгача 200 га яқин одам ҳалок бўлгани айтилаётганди. 

Ироқнинг одамлар билан гавжум Қарада туманида миналаштирилган автомобиль портлатилган, кейинроқ Аш-Шаъб туманида бозор ёнида иккинчи портлаш содир этилган.

Бағдоддаги терактлардан кейин Ироқ ички ишлар вазири истеъфога кетди.

Ушбу терактлар учун жавобгарликни ИШИД жангарилари ўз зиммасига олди.