Британия бош вазири Дэвид Кэмерон АҚШ билан ҳамкорлик қиролликнинг хавфсизлиги учун муҳим эканини таъкидлади.

«АҚШ ҳамма масалада ҳам ҳақ, деб ҳисобламайман, лекин улар билан алоқа қилишимиз миллий хавфсизлик учун сув ва ҳаводай муҳим. Улар доим бизнинг яхши ҳамкоримиз бўлиб келишган»,- дейди Кэмерон.

Кэмерон шунингдек диний экстримизм Ироқдаги жангдан анча олдин бошланганини ҳам алоҳида таъкидлади.