Бельгия терма жамоаси ва «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, «Атлетико» 22 ёшли бу футболчини яна бир йил ўз таркибида олиб қолмоқчи, лекин «Барселона» уни яқин вақт ичида ўзиники қилмоқчи. Феррейра-Каррасконинг трансфер қиймати 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Янник Феррейра-Карраско «Атлетико»га 2015 йилнинг ёзида «Монако»дан келиб қўшилганди. У ўтган мавсумда Испания чемпионатининг 29 учрашувида майдонга тушди ва тўрт гол муаллифи бўлди.

Манба: Tribuna.uz