БМТда Буюк Британиянинг махсус комиссияси томонидан ошкор қилинган мамлакатнинг Ироқдаги ҳарбий операцияда иштироки ҳақидаги ҳисобот ўрганилиб, тегишли хулосалар килинади, деб айтди БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик. 

Дюжаррик ўтказилган терговни "миллий жараён" деб атади ва унинг муҳимлигини таъкидлади. "Биз ҳисоботни ўрганиб, БМТга тегишли бўлган исталган сабоқни ҳисобга оламиз", деб айтди Дюжаррик.

Дюжаррик БМТ ҳозирда Ироқдаги жорий вазиятга эътиборини мужассамлаштирганини таъкидлаб ўтди. "Биз Ироқ халқи ва ҳукумати катта чақириқларни эплай олишида – хоҳ бу ИШИДга қарши кураш бўлсин, хоҳ инқирозли гуманитар вазият, тикланиш, ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни мустаҳкамлаш масалалари бўлсин, уни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмоқдамиз", деб айтди Дюжаррик.

6 июлда Буюк Британия махсус комиссияси Британия ва АҚШнинг Ироққа бостириб киришга тайёргарланишида ҳукуматнинг амалга оширган ҳаракатлари тергови натижаларини ошкор қилди. Комиссия собиқ бош вазир Тони Блэр бошчилигидаги Британия ҳукумати Ироққа киришни бошлаб хатога йўл қўйган, деган хулосага келди. Ироққа қарши уруш бошлаш ҳақидаги қарор хато разведка маълумотлари ва баҳолашлар, БМТ Хавфсизлик кенгаши кўпчилик аъзоларининг қўллаб-қувватловисиз қабул қилинган ва ҳозирда ҳам сезилаётган оғир оқибатларга олиб келган.