Европа Иттифоқи Фаластиндаги ўзининг полиция миссиясини 2017 йил 30 июнгача узайтирди. Бу ҳақда 7 июнда Европа Иттифоқи кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

"Кенгаш Европа Иттифоқининг Фаластин ҳудудларидаги полиция миссиясини 2017 йил 30 июнгача давом эттирди. Миссия ЕИнинг Исроил-Фаластин ихтилофининг икки давлатнинг биргаликда мавжуд бўлиши асосида ҳар жиҳатлама тартибга солиш иши мазмунида Фаластин давлатини яратиш бўйича кенг саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади", деб айтилди матбуот хизматида. 

Миссия 2006 йил январда таъсис этилган. Унинг мақсади Фаланстин муҳториятига бўлажак Фаластин давлатининг полиция фаолияти ва жиноий одил судлов институтларини яратишда кўмак беришдан иборат. Жорий йилнинг 1 июлидан 2017 йилгача миссиянинг фаолияти учун 10,32 млн евро ажратилган.