Франция терма жамоаси ҳужумчиси, Европа чемпионати ярим финалида Германия устидан қозонилган ғалаба учун асосий ишни бажарган Антуан Гризманн ўйиндан кейинги таассуротларини билдириб ўтди.

«Бу ғалаба учун барча бирдек хизмат қилди. Болаларнинг барчасига бугун финалга чиққанимиз учун раҳмат айтиш керак.

Мен ЕЧЛ финалида пенальтидан гол ура олмагандим, шу туфайли бугун зарбани ижро этишни жуда истадим. Бир чемпионат давомида урилган голлар сони бўйича Платинини таъқиб этаяпманми? Лекин мен Мишель Платинидан анча орқадаман.

Ҳозир ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. Биз бугунги ўйин қийин кечишини, яхши ҳимояланишимиз кераклигини билардик. Дарвозабонимиз ҳар сафаргидек ишончли ўйнади. Ҳозир яхшилаб дам олишимиз ва кейин финал ҳақида ўйлашимиз керак. Эртадан машғулотларни бошлаймиз. Финалда Португалияга қарши имкониятларимиз «50 га 50». Бир ўйинда барчаси рўй бериши мумкин», — дея Гризманннинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Германия терма жамоаси Евро-2016 турнирини тарк этди, Гризманнинг 2 голи эвазига ғалаба қозониб, финалга чиққан Франция 10 июль куни «Стад де Франс» ўйингоҳида Португалияга қарши майдонга чиқади.

Манба: Tribuna.uz