Испания суди «Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг ишини ёпди. Футболчи ва унинг отасини DIS инвестиция корхонаси судга берган эди.

Компаниянинг арзномасига кўра, Неймарнинг «Барселона»га ўтиши учун «Сантос»га тўланган пулнинг 40 фоизи айнан DIS ҳисобига ўтказилиши керак бўлган. Даъво қилувчилар уларга 17,1 млн еврога теккани, кейинчалик, каталонияликлар ҳужумчи учун 83,3 млн евро тўлагани маълум бўлгач, уларнинг улуши 40 миллион еврога яқин бўлиши кераклигини айтишганди.

Суд барча далилларни кўриб чиққан ҳолда улар етарли эмас деган хулосага келди ва Неймарнинг ишини ёпди.

Бундан олдинроқ суд жамоанинг собиқ президенти Сандро Россел ва амалдаги президент Хосеп Бартомеудан айбловларни соқит қилганди.

Манба: Tribuna.uz