Бразилиялик ҳимоячи Марлон фаолиятини "Барселона"да давом эттиради. Каталон клуби "Флуминенсе"да тўп сурувчи 20 ёшли футболчини бир йилга ижарага олишга келиша олди.

Футболчи клубда тиббий кўрикдан ўтди ва Херард Лопес бошчилигидаги "Барселона Б"да мавсумолди тайёргарликни бошлайди.

Марлон "Флуминенсе" тарбияланувчиси ҳисобланиб, клуб сафида 70 га яқин учрашув ўтказган.