НАТО Минск келишувлари ҳаётга тўлиқ татбиқ этилгудек бўлса, РФга нисбатан қарашини ўзгартириш имкониятини ўйлаб кўриши лозим, дея баёнот берган Бельгия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Дидье Рейндерс альянс саммитиинг иккинчи йиғилишидаги иштирокида.

"Менинг фикримча, агар Россия Минск келишувларини тўлиқ бажарса, биз ўз нуқтаи-назаримизни қандай ўзгартириш борасида келишиб олишимиз лозим", - деган Рейндерс. 

Унинг айтишича, "НАТО Ироқ, Сурия ва дунёнинг турли минтақаларидаги муаммоларни ҳал этиш учун Россия билан алоқасини узиб қўймаслиги керак".