Италия терма жамоаси ҳамда Туриннинг «Ювентус» клуби марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Tribuna.Uz маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бонуччи учун «Сити» 60 миллион евро тўлайди. Футболчининг ўзи эса йилига 8 миллион евро маош олади. Бонуччининг «Сити»га ўтишини Хосеп Гвардиола хоҳлаган.