АҚШ давлат котиби Жон Керри Польша пойтахтида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон давлат раҳбари Серж Саргсян билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда Давлат департаменти сайти. 

Унда, томонлар Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилишган. 

Алиев ва Саргсян билан учрашган Жон Керри, Вена ва Санкт-Петербургдаги учрашувларда эришилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлаган. 

Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, Керри «Тоғли Қорабоғ можаросига бутунлай барҳам бериши мумкин бўлган ҳар қандай самарали музокараларни АҚШ раҳбарияти қўллаб-қувватлашини» билдирган.

 

фото:Google image