Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле 9 июль куни учинчи марта турмуш қурди. Бу ҳақда Mirror хабар тақратган. 

75 ёшли Футбол қироли ўзи 6 йилдан буён муносабат ўрнатган 50 ёшли Марсия Сибеле Аоки билан турмуш қурган. Никоҳ маросими аввалроқ ўтказилиши мумкин эди, лекин бунга Пеледаги соғлиқ билан боғлиқ муаммолар тўсиқ бўлиб келган.

Жуфтлик илк бора ўтган асрнинг 80-йилларида Нью-Йорк шаҳрида учрашган. 2010 йилда эса улар тасодифан Сан-Паулуда яна бир бор учрашиб қолишган.

Пеленинг аввалги никоҳларидан 5 нафар фарзанди бор. Никоҳ маросими Гуаружа шаҳарчасида (Сан-Паулу штати) бўлиб ўтган.