Далласда полиция тинч намойиш вақтида полиция ходимига қарата ўқ узган жиноятчининг исмини расман эълон қилди. Бу ҳақда полиция маълумоти ҳисоботида келтирилган.

«Ҳалок бўлган жиноятчининг исми — Мика Жонсон, қора танли эркак, ёши 25 да», — дейилади маълумотда.

Аниқлик киритилишича, Жонсон илгари АҚШ қуролли кучларида хизмат қилган. Бундан ташқари, ОАВ хабарига кўра, у бир ярим йил давомида Афғонистонда хизматда бўлган.

Шунингдек, полиция ҳисоботида маълум қилинишича, Жонсоннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида “афромарказ юритувчи ва келиб чиқиши оқ танлиларга қарши курашувчи” одамларнинг исми бўлган. Шу боис у бошиданоқ мамлакатдаги қонунлар билан чиқиша олмаган.