Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Украина президенти Пётр Порошенко Варшавадаги Волин фожиаси қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилишга йиртиқ пайпоқ билан борганига эътибор беришган. 

8 июль куни Украина президенти Петр Порошенко, Олий Рада депутати Надежда Савченко билан бирга Волин фожиаси қурбонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди. Порошенко шунингдек, қурбонлар хотираси ҳурматига, ёдгорлик ёнида чироқ ёқиб, тиз чўккан ва чўқинган. 

Украина раҳбари НАТОнинг Варшава саммитида иштирок этиш учун Польшага келган эди. 

Апрель ойида ҳам ижтимоий тармоқда Порошенконинг эътиборсизлиги кенг мунозараларга сабаб бўлган, айрим фойдаланувчилар уни мазах қилишганди. Ўшанда, Порошенконинг эгнидаги дазмолланмаган костюм ва тозаланмаган туфли муҳокама мавзу бўлганди. Порошенконинг АҚШ президенти Обама билан кўл бериб кўришаётгандаги фотосурати, Порошенко маъмурияти томонидан Twitter ва Facebookдаги саҳифаларга жойланганди.