Бугун, 9 июль куни Уимблдон финалида америкалик Серена Уильямс германиялик Анжелика Керберга қарши кортга чиқди. У 2 сет давом этган баҳсда рақибасини енгди ва Австралия очиқ чемпионати финалидаги мағлубият учун реванш олди. 

1 соату 21 дақиқа давом этган баҳсда 7:5, 6:3 ҳисоблари қайд этилди. Серена 13 эйс амалга оширди, унинг рақибасида эса йўқ. Америкалик теннисчи 3та қўшхато, Кербер эса битта қўхатога йўл қўйди.

Уимблдон
Лондон, Британия
27 июнь – 10 июль 2016
"Катта дубулға" туркумидаги турнир
Соврин жамғармаси – 28 100 000 фунт
Чимли кортлар
Аёллар
Финал
Серена Уильямс (АҚШ,1) – Анжелик Кербер (Германия, 4) 7:5, 6:3

Уильямс эндиликда Уимблдоннинг 7 карра ғолиби саналади. У 2002, 2003, 2009, 2010, 2012 ва 2015 йилларда ҳам тенгсиз бўлганди.

Шунингдек, унинг титуллари сони 22тага етди (Australia Open - 6, French Open - 3, Wimbledon - 7, US Open - 6).

Бу орқали у Штеффи Графнинг натижасини такрорлади.

Граф ўзининг титуллари сонини 22та қилишга 12 йилда (1987-1999) эришган. Уильямсга эса бу натижага эришиш учун 17 йил керак бўлди (1999-2016).