“Барселона” ярим ҳимоячиси Арда Турон ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Туркиялик футболчига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотларига кўра, "канонирлар" Туроннинг клубга ўтиши борасида "Барселона"га мурожаат қилишган.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Турон 18 та ўйинда (9 тасида ўйиннинг бошидан) майдонга тушиб, иккита гол урган, 3 та голли узатма амалга оширган ва 5 та сариқ карточка олган. 29 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмини "Барселона"га қишки трансфер дарчасигача янги ўйинчиларни қайд қилиш тақиқлангани сабабли ўтказиб юборган.