«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа футоболчилари 30 дан катта бўлган рақамлардаги кийимларда ўйнашларини хоҳламаяпти.

Португалиялик мураббий Маркус Рэшфорд (39), Джесси Лингард (35) ва Маттео Дармиан (36) каби футболчилар билан гаплашиб, улар бошқа рақам танлашларини таклиф қилади. Бу борада фақат Бастин Швайнштайгер истисно бўлиши мумкин. Чунки у «Бавария»даги юлдузли даврларини айнан 31-рақамли формаларда ўтказган.

Манба: Tribuna.uz