Пентагон раҳбари Эштон Картер Ироққа ИШИДга қарши кураш доирасида яна 560 нафар америкалик ҳарбий юборилиши ҳақида маълум қилди.

Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳарбийлар Ал-Кияр авиабазасига жойлаштирилади. Шу тариқа, Ироқдаги америкалик ҳарбий хизматчилар сони 4650 нафарга етади.

Апрель ойида Ироққа 200 нафар америкалик ҳарбий жўнатилиши ҳақида маълум қилинганди.