АҚШнинг Даллас шаҳрида бир неча полицияларни отиб ўлдирган Мики Ксавьер Жонсон деворда ўлим олди номасини қолдирди. Бу ҳақда CNN телеканалига шаҳар полицияси бошлиғи Дэвид Браун маълум қилди

Қотил деворда R ва B ҳарфларини ва "баъзи ёзувлар"ни тасвирлаган. Айни вақтда полициячилар белгилар маъносини расшифровка қилишга уринмоқдалар. 

Брауннинг айтишича, қотилнинг уйида у шаҳарда бир нечта портлаш содир этишни режалаштирганига ишора қилувчи далиллар топилган.

8 июлга ўтар кечаси Далласда полицияга қарши ўтказилган намойишларда бир қатор полициячиларга қарата ўт очилган. 3 нафар полициячи воқеа жойида, яна 2 нафари шифохонада ҳалок бўлган. Яна 6 полициячи жароҳат олганди.  

Ҳужумни амалга оширишда гумон қилинаётган эркак АҚШ армиясининг собиқ аскари Мики Ксавьер Жонсон бўлиб, у Афғонистонда хизмат қилган. Жиноятчи полициячилар томонидан ер ости автотураргоҳида қамал қилиниб, робот-сапёр ёрдамида йўқ қилинган.