Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2016 йилги Европа чемпионати финалида Португалиядан 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди. 

"Биз ўз уйимизда Еврони ютиш каби ноёб имкониятни қўлдан чиқардик. Катта умидсизлик ҳис қилмоқдаман, айтишга сўзим йўқ. Бундан ўтиш учун вақт керак. Биз бирга ғалаба қилдик ва бирга ютқаздик. Французларга унвонни келтириш ажойиб бўларди, бироқ биз бунинг уддасидан чиқмадик", деб айтди Дешам.