Америкалик кинорёжиссёр Квентин Тарантино ўзининг севимли қаҳрамони номини айтди. Collider’нинг маълум қилишича, бу қаҳрамон "Шармисор пасткашлар" ("Бесславные ублюдки") фильмидаги Ганс Ланда ҳисобланади. Режиссёр бундай фикрни Қуддусдаги халқаро кинофестивалда айтди.

"Ланда – мен қачондир ўйлаб топган энг яхши қаҳрамондир ва эҳтимол,  қачондир ўйлаб топадиган энг яхшисидир", деб айтди Тарантино.

Унинг айтишича, у бу қаҳрамонни ўйлаб топаётганда у "лингвистик даҳо" эканини тасаввур қилмаган. "Эҳтимол, у мукаммал идишда (германиялик яҳудийларнинг маиший ва адабий тили – таҳр.) гапира оладиган тарихдаги бир неча нацистдан биридир", деб қўшимча қилди режиссёр.

Фильмда Ланда ролини актёр Кристоф Вальц ижро этган. Бу роль унга "Оскар" мукофотини келтирган.

Бундан ташқари, Тарантино 10-фильмидан кейин "пенсияга кетмоқчи эканлиги" ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Агар Тарантино айтганини қилса, унда унга пенсияга кетишига яна 2 та фильм суратга олиш қолди.

"Мен 10 та фильмда тўхталмоқчиман, бироқ 75 ёшимда менда суратга олиш учун яна битта ҳикоя борлигига қарор қилишим мумкин", деб айтди режиссёр.

2015 йил декабрда Тарантино Голливуднинг Юлдузлар хиёбонида ўз юлдузига эга бўлганди.