ИШИД жангарилари Суриянинг Тадмор шаҳрига яқинлашди, бу шаҳар четида Пальмира қишлоғи жойлашган, деб маълум қилди Al Jazeera телеканали.  

Телеканал мухбири маълумотларига кўра, террорчилар Тадморга жуда яқин келди. Бунда жангарилар шаҳарга кимсасиз ҳудуддан келгани айтилган.

Шунингдек, Пальмира яқинидаги жангариларга бир нечта авиазарбалар берилгани маълум қилинди.

Пальмира 2016 йил мартида ИШИД жангариларидан озод қилинганди.