BBC телеканали Евро-2016 финалидан кейин таъсирли видеони намойиш этди. Роликда португалиялик ёш мухлис терма жамоаси мағлубиятга учраганидан кейин ўзини йиғидан тия олмаётган франциялик мухлисни овунтирди.

Йиғлаётган йигитга яқинлашиб келган боланинг қўлида Португалия терма жамоаси шарфи кўринади. У йигитнинг қўлини сиқади. Шундан сўнг, франциялик мухлиснинг юзида табассум пайдо бўлиб, у ҳам болани бағрига босади.