Европа чемпионлигини қўлга киритган Португалия терма жамоаси аъзолари мамлакатнинг афсонавий футболчиси Эйсебио хотирасини ёдга олишди.

Футболчилар ватанга қайтишда самолёт бортида Эйсебиониннг портрети билан бирга суратга тушишган.

Қайд этиш керакки, кеча Португалия Францияни мағлубиятга учратиб, ўз тарихидаги илк совринга эга чиқди.

Шу билан бирга, бу португалларнинг французлар устидан кейинги 41 йил ичида қайд этган илк ғалабаси бўлди.

Эйсебио 1966 йили жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди ва терма жамоа билан турнирдаги учинчи ўринни эгаллаганди. Бу натижа Португалиянинг шу вақтгача халқаро турнирлардаги энг яхши натижаси ҳисобланарди.

2004 йили Эйсебио Португалия тарихидаги энг буюк футболчи сифатида эътироф этилди.

Афсонавй футболчи 2014 йилнинг 5 январида оламдан ўтди.

Манба: Tribuna.uz