Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 финалидаги ғалабага изоҳ бериб ўтди. Финалда Португалия мусобақа мезбони Францияни 0:1 ҳисобида мағлуб этди. 

"Мен бахтиёрман, мен бу имкониятни 2004 йилдан бери кутгандим. Биз бу ғалабага бутун Португалия билан лойиқмиз, деб ҳисоблайман. Бу ғалаба фаолиятимдаги энг фантастик онлардан бири бўлди. Мен ҳар доим давлатим учун нимадир ютишни исташимни айтардим ва бу он етиб келди.

Афсуски, финалда мен майдонни жароҳатим туфайли эрта тарк этдим, бироқ мен жамоа билан бирга қолдим ва ғалабамизга ишонишда давом этдим", деб айтди Роналду.