Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нани Евро-2016 финалида Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа сардори Криштиану Роналдудан «Кумуш бутса»ни совғага олди ва бунинг учун унга миннатдорчилик билдирди.

«Сен энди сардорликдан ҳам каттароқ мақомга эгасан, сан энди – чемпионсан! Совға учун раҳмат! Олға, Португалия, биз — чемпионлармиз!» — дея ёзган Нани ўз инстаграмига.

Роналду турнирда 625 дақиқа ўтказиб, 3 гол урди ва 3та голга ассистентлик қилиб, самарадорлик бўйича франциялик Гризманндан кейинги натижани қайд этди. Нани эса турнир давомида 3 гол уриб, битта голли узатмаган муаллифлик қилди.

«Олтин бутса»ни 6 гол урган ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган Антуан Гризманн қўлга киритди.