Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Евро-2016 финалининг 1-бўлимида рақиб ўйинчи Димитри Пайет билан тўқнашувда олган жароҳати ташхиси маълум бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Роналду чап тиззасининг ён тугунлари чўзилган, тикланиш учун бир ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. 

Шу тариқа "Реал"нинг 31 ёшли футболчиси 9 августда бўлиб ўтадиган Европа Суперкубоги учун "Севилья"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши эҳтимоли катта.