Туркия ҳамда Россия ўртасидаги алоқаларнинг ёмонлашгани Туркия иқтисодиётига жиддий зарар етказган эди. Хусусан, туризм бўйича.

Шундан сўнг, Туркияга Россиядан сайёҳлар оқими 92 фоизга тушиб кетган эди.

Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тикланганидан кейин рус сайёҳлари яна Туркияга «қайтишди».

Ata Investment анализ агантилигига асосланиб, LIFE'нинг маълум қилишича, Туркия россиялик сайёҳларнинг ташрифидан яқин икки йилда 10 миллиард доллар ишлаб олади.