УЕФА расмий сайти томонидан Францияда бўлиб ўтган 2016 йилги Европа чемпионати рамзий терма жамоаси маълум қилинди.

Рамзий терма жамоадан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

Дарвозабон - Руй Патрисиу (Португалия).
Ҳимоячилар - Жошуа Киммих, Жером Боатенг (иккиси - Германия), Пепе, Рафаэл Геррейру (иккиси - Португалия); 
Ярим ҳимоячилар - Тони Кроос (Германия), Жо Аллен, Аарон Рэмзи (иккиси - Уэльс), Антуан Гризманн, Дмитри Пайе (иккиси - Франция); 
Ҳужумчи - Криштиану Роналду (Португалия).

10 июль оқшомида Португалия Франция терма жамоасини қўшимча бўлимда урилган гол эвазига мағлубиятга учратди ва ўз тарихида илк бор қитъа чемпионлигини нишонлади.

Бундан олдинроқ, турнирнинг энг яхши футболчиси номи ҳам аниқланганди.