KLAS-TV спорт директори Крис Маатиснинг хабар беришича UFC промоушенини сотиш даври 9 июль куни якунланган. WME-IMG, Silver Lake, KKR ва MSD биргаликда ташкилотни 4 млрд долларга (3,6 млрд евро) харид қилишди. Расмий маълумот яқин вақт орасида маълум қилиниши кутилмоқда.

Дэйн Уайт промоушенда қолади, аммо унинг компаниядаги улуши миқдори пасаяди. «Барчаси ўшандай. Президент, хўжайин бўлиб қолавераман. Меҳнат қилишда давом этаман. Фақат буларнинг барини янг яхши дўстим ва ҳамкорларимсиз амалга ошираман», – деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Бретт Окамото.