Украина қуролли кучлари бош штаби маълумотларига кўра, Донецк вилояти Троицкое аҳоли пункти яқинида гўёки россиялик ҳарбийлар қўлга олинган. Бу ҳақда, Украина ҳарбий маъмуриятининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинган. 

Бош штаб ахборотига биноан, ушланганлар орасида рота ва взвод командири ҳам бор. 

Хабар қилинишича, ушбу ҳибсга олишлар қуролли тўқнашувдан сўнг амалга оширилган. Бундан ташқари, ҳарбийлардан бири - Омск фуқароси ҳалок бўлган. 

Бундан ташқари, 20га яқин россиялик ҳарбий украин қўшинлари ортига ўтишга уринган.