«Зенит-2» футболчилари жамоа рейсида хизмат қилаётган стюардесса билан ҳазиллашишди. Хизматчи қиз парвоздан аввал хавфсизлик қоидаларини тушунтирди, жамоа ўйинчилари эса қизнинг ҳар бир гапини тасдиқловчи шовқин кўтаришди (худди футбол мухлислари майдонда ўйинчиларни қўллаб-қувватлагани каби).

«Зенит-2» Футбол миллий лигаси (ФМЛ) биринчилигида иштирок этади. Чемпионат 11 июль куни биринчи тур ўйинлари билан бошланади. Петербург жамоаси Саратовнинг "Сокол" жамоаси билан тўп суради.