«Арсенал» афсоналаридан бири Тьерри Анри бундан буён лондонликлар клуби ёшларига мураббийлик қилмайди.

The Telegraph хабарига кўра, французнинг бу қарори жамоа бош мураббийи Арсен Венгер туфайли.

Анри клуб раҳбариятига «Арсенал» U-18 жамоасига мустақил ҳолда мураббийлик қилмоқчилигини айтган.

Бунга ўз-ўзидан Венгерқ қарши чиққан ва Анри бир вақтнинг ўзида мураббий ва Sky Sports телеканали эксперти сифатида ишлай олмаслигини айтган. 

Анри жамоада текинга ишлашга тайёрлигини билдирган, аммо бу вариантга ҳам Венгер рози бўлмаган.

Шундан сўнг Британия телевидениесининг энг юқори маош олувчи эксперти ҳисобланувчи Анри «Арсенал» академиясини тарк этишга қарор қилган.

Манба: Tribuna.uz