Россиялик боксчи Сергей Ковалёв 79,38 кггача вазн тоифасида учта обрўли халқаро бокс ташкилотларининг чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. У, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган 12-раундли бокс кечасида малавиялик Айзек Чилембадан очколар бўйича устун келди. 

Ковалёв Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) таснифи бўйича саккизинчи марта, Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) таснифлари бўйича 4-бор ўз унвонини ҳимоя қилган. Сергей фаолиятининг сўнгги 5  йили давомида илк маротаба Россия рингида жанг ўтказган.