«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоясини кучайтирмоқчи.

Англиядаги нашрлар тарқатган хабарга кўра, у жамоа раҳбариятига «Атлетико»дан Лукас Эрнандесни трансфер қилиш кераклигини айтган.

Қайд этилишича, мадридликлар жамоаси бу футболчиси учун 20 млн фунт талаб қилмоқда.

Ўтган мавсумда футболчи клуби билан 21 учрашув ўтказиб, 1 гол урган ва 1 марта голли пас муаллифи бўлган.

Transfermarkt.de порталида Эрнандес 5 млн еврога баҳоланган.

Манба: Tribuna.uz