Нидерландиянинг АЗ жамоаси ҳужумчиси Венсан Янссен «Тоттенҳэм»нинг янги аъзоси сифатида таништирилди. Лондонликлар жамоаси ушбу футболчи билан 4 йиллик шартнома тузилган.

«Тоттенҳэм» ушбу 22 ёшли ҳужумчи учун 18 миллион фунт тўлаган.

Ушбу ҳужумчини қўлга киритиш учун Лондоннинг «Вест Ҳэм» жамоаси ҳам ҳаракат қилганди ва АЗ жамоасига кўпроқ пул таклиф этганди. Лекин Винсент «шпорлар» жамоаси таркибига ўтишни истаган.

22 ёшли бу футболчи Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 34 учрашувда 27 гол урди ва 5 марта голли пас узатди. Унинг ҳисобида кубок ўйинларида урилган 1 гол ва Европа Лигасида урилган 3 гол мавжуд. У АЗ жамоаси сафига 2015 йилнинг ёзида «Алмере Сити» сафидан 500 минг евро эвазига ўтганди.

Яқиндан бошлаб терма жамоага чақирила бошлаган Янссен Нидерландия терма жамоасида 4 учрашувда майдонга тушиб, Англия, Польша ва Австрия терма жамоалари дарвозасини ишғол қилди.

«Тоттенҳэм» бундан олдинроқ 11 миллион фунтга Виктор Ванямани сотиб олганди.

Манба: Tribuna.uz