Туркия ҳукумати республикага амалга ошириладиган чартер рейсларни қўллаб-қувватлаш дастурини йил охиригача узайтиришга ўз розилигини билдирди, деб хабар қилмоқда Россия сайёҳлик операторлари Ассоциацияси. 

Маълумки, Туркияга чартер парвозларини амалга оширган хориж компаниялар учун 6 минг доллардан тўлаш дастури 31-августда поёнига етиши керак. Бироқ, Россиядан сайёҳлик оқими кучайиши муносабати билан Туркия ҳукумати бу дастурни узайтиришга қарор қилган. 

Шу билан, Туркия РФ компанияларига маҳаллий дам олиш масканларига кўпроқ парвозларни йўналтиришларига туртки бериш ниятида. Расмий Анқаранинг ушбу масала бўйича сўнгги қарори август ойигача қабул қилиниши кутилмоқда.