УЕФА 2016 йилги Европа чемпионатининг энг чиройли голини аниқлади.

Венгрия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 19-дақиқасида венгерлар сардори Золтан Гера ҳисобни очган эди. Айнан ўша гол УЕФА томонидан мусобақанинг энг чиройли голи деб топилди.

Бундан ташқари, Швейцария терма жамоаси аъзоси Жердан Шакирининг турнир нимчорак финалида Польша дарвозасига урган голи, Робсон-Канунинг Йоҳан Кройф услубидаги ҳаракатидан кейин бельгияликлар дарвозасига киритилган голи, Роналдунинг ярим финалда Уэльс дарвозасига боши билан йўллаган голи ҳамда Эдернинг финалда Франция дарвозасига урган голи ҳам турнирнинг энг яхши голи бўлиш учун даъвогарлик қилганди.