Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон қиролича Елизавета II га истеъфоси тўғрисида хабар бергани Букинҳэм саройига йўл олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Кэмеронга унинг рафиқаси ва болалари ҳам ҳамроҳ бўлган.

Кэмерон кетган заҳоти Елизавета II ҳукмрон Консерватив партияси етакчиси Тереза Мэйдан янги ҳукуматни шакллантиришни расмий равишда сўрайди.