Минск миллий аэропортида иккита – юк ва йўловчи самолётлари тўқнашиб кетди. Жабрланганлар бўлмаган. Бу ҳақда "Белавиа" компанияси матбуот хизмати маълум қилди.

"Иккита самолёт тўқнашиб кетди, текширув ўтказилмоқда. Самолётлар бортида йўловчилар бўлмаган", деб маълум қилинди компанияда.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, самолётлар Минскда куннинг иккинчи ярмида содир бўлган чақмоқ билан кечган жалали ёмғир сабабли тўқнашиб кетган.  

Аэропорт сайтида таъкидланишича, "кучли шамол ва жалали ёмғир оқибатида аэропорт ҳудудида бўлган ташриф буюрувчилар, йўловчилар ва ходимлардан ҳеч ким жабрланмаган". Аэропорт ишчи тартибда ишини давоми эттирмоқда.  

"Аэропорт ишчи тартибда ишламоқда", деб маълум қилинди матбуот хизматида ҳамда Тель-Авив ва Ларнакидан келаётган самолётлар Гомель аэропортига жўнатилгани, Амстердамдан келаётган самолёт эса Вильнюсга кетгани айтилди.