Американинг "Оҳайо" (SSGN-726) ракета атом сувости кемаси Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри портига кирди, деб хабар қилмоқда ТАССнинг Сеул бўлинмаси, АҚШ ҲДК қўмондонлигига таянган ҳолда. 

"Кўпкунлик ташриф Тинч океанининг ғарбий ҳудудидаги режали кенгайтиришнинг бир қисмидир, - дейилади ҳужжатда. - Атом сувости кемасининг кўплаб аъзолари Пусанга биринчи киришларидир".

"Оҳайо" сувости кемаси 18 минг тонна сув сиғимига эга бўлиб, узунлиги 170,6 метрни ташкил этади. У, 1981-1997 йилларда ҳарбий флот таркибига қабул қилинган 18 та учинчи авлод стратегик атом сувости кемаларидан биридир. Сувости кемаси экипажи 100 денгизчидан иборат бўлиб, унинг бортида 150 дона "Томаҳавк" қанотли ракетаси бор.