АҚШ президенти лавозимига номзод Берни Сандерс Демократик партия бўйича ўзининг рақиби Хиллари Клинтонни расман қўллаб-қувватлади ва шу тариқа президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Мен Клинтон АҚШнинг кейинги президенти бўлиши учун қўлимдан келганини қилмоқчиман", деб айтди Сандерс.

Ўз навбатида Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Сандерс томонидан Клинтоннинг қўллаб-қувватланишини "сохталаштирилган тизим"нинг бир қисми деб атади.