Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн итеъфога чиқишга ариза берди ва ҳукуматни тарк этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Унинг ўрнини мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири Филипп Хаммонд эгаллади. Уни бу лавозимга мамлакатнинг янги бош вазири Тереза Мэй тайинлади.

Осборн молия вазирлигини 2010 йилдан бери бошқариб келган ва мамлакат ЕИдан чиқиши бўйича референдумнинг ўтказилишигача бош вазир лавозимига номзод ҳисобланган. У Brexit’га қарши кампания етакчиси бўлган.